Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

2270

Aфғонистон Ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ва ТИВ вакили Билол Каримий Ўзбекистонга энергия таъминоти тиклангани учун миннатдорчилик билдирди:

“Мамлакатимизни энергия билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Aмирлик барча қўшнилари билан яхши ва мустаҳкам муносабатлар тарафдори. Ўзбекистон биз учун тўлиқ ишончга лойиқ қардош мамлакат. Мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд барча масалалар дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ҳал этилади”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Толимаржон ИЭСдаги техник носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси экспортини 60 фоизга қисқартиргани ҳақида хабар берилган эди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон томони муаммо икки-уч кун ичида ҳал этилишини маълум қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

893 19:00 24.01.2022

«Афғонистондаги вазият бизга хавф туғдиряпти» – КХШТ раҳбари

671 09:35 24.01.2022

Афғонистон ғарбида микроавтобус портлатиб юборилди

670 10:52 23.01.2022

Байденнинг сўзлари “Толибон”нинг танқидига учради

1529 14:05 22.01.2022

Ўзбекистондан Покистонга Афғонистон орқали ўтадиган темир йўл йўналиши тасдиқланди

1873 18:10 21.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

737 10:05 20.01.2022
« Орқага