Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: яна портлашлар ва яна қурбонлар

606

Қатар пойтахти Дохада “Толибон” ҳаракати ва афғон ҳукумати ўртасидаги музокаралар қайтадан бошланган бир пайтда Афғонистоннинг ўзида тинчликка путур етказувчи ҳужумлар тўхтамаяпти. 

Пайшанба куни берилган расмий маълумотга кўра, мамлакат бўйлаб амалга оширилган ҳужумларда камида 23 нафар тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари вакиллари ҳалок бўлган. Хусусан, пайшанба куни эрталаб Ўрузгон вилоятида худкуш террорчи ҳарбий база яқинида автомобилни портлатиб юборган. Бунинг оқибатида олти нафар хафсизлик кучлари ходимлари ҳалок бўлган.  

Ҳилманд вилоятида юз берган ҳужумда эса беш нафар фуқаро ўлган, беш нафари яраланган. Вилоят кенгаши раиси Атоуллоҳон Афғонинг айтишича, жабрланганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. 

ArabNews хабарига кўра, ҳужумларни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига борди. Бу ерда катта масжид қурилади

70 16:30 15.04.2021

Байден инсониятга бўлажак пандемияга тайёргарлик кўришни маслаҳат берди

162 16:00 15.04.2021

Президент Самарқанд аэропортида “ақлли технологиялар”ни қўллашни тавсия қилди

130 15:00 15.04.2021

Муҳаммадазиз Мирзокиров – «Қўрайш» сураси | Жаннат райҳонлари

140 14:00 15.04.2021

Коронавирус: Туркияда вазият ёмонлашди

329 13:30 15.04.2021

Қозоғистонда "Спутник V" билан ярим миллион киши эмланди

106 13:00 15.04.2021
« Орқага