Янгиликлар

Афғонистонда президент сайлови натижалари ниҳоят эълон қилинди

335

Афғонистоннинг амалдаги президенти Ашраф Ғани президент сайлови ғолиби деб эълон қилинди. Мустақил сайлов комиссияси маълумотига кўра, у 50,64 фоиз сайловчининг овозини олишга муваффақ бўлган. 

Шундай қилиб, Ашраф Ғани иккинчи бор президент лавозимида фаолият кўрсатади.  

Афғонистонда президент сайлови ўтган йилнинг 28 сентябрида бўлиб ўтди. Мустақил сайлов комиссияси ўтган вақт давомида сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинган кейин келиб тушган 16,5 мингга яқин шикоятни кўриб чиқди. 

Дастлабки натижаларга кўра, бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ иккинчи ўринни олган эди. Бироқ у натижаларга эътироз билдириб, овозлар қайта саналишини талаб қилди. Якуний натижаларга кўра, Абдуллоҳ Абдуллоҳ 39,52 фоиз овоз олган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистондаги афғон қочқинлари: Коронавирусдан кўра очлик ёмонроқ

375 17:00 04.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

228 14:30 04.04.2020

Толиблар Афғонистон ҳукумати вакиллари билан илк бор учрашди: Воситачиларсиз...

558 17:30 02.04.2020

Толибларни турмадан озод қилиш кечиктирилди

426 19:40 31.03.2020

Кобул карантинга ёпилди

354 20:00 28.03.2020

Афғонистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун 10 минг маҳкум озод этилади  

381 18:30 27.03.2020
« Орқага