Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондаги аэропортларда БАА авиация хизматларини кўрсатади

397

Афғонистонни бошқараётган Толибон ҳаракати Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган GAAC компанияси билан мамлакат ҳаво ҳудудини назорат қилиш ва мамлакат аэропортларида, хусусан, Кобул халқаро аэропортида авиация хизматларини кўрсатиш бўйича келишиб олди.

Толибон муваққат ҳукумати Бош вазир ўринбосари Мулла Абдулғаний Биродар, Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири ўринбосари Ҳамидуллоҳ Охундзода ва турли Толибон расмийлари ва GAAC ширкати расмийлари пойтахт Кобулда бўлиб ўтган маросимда "Самолётларни кўрсатиш хизматлари ва ривожланиши" борасида шартномани имзоладилар. 

Шартнома доирасида GAAC компанияси бутун Афғонистон бўйлаб самолётларнинг қўниши ва учишини ўз ичига олган самолётларга парвозлар бўйича кўрсатмалар беради ва зарур бўлганда аэропортларда радар тизимлари ва зарур жиҳозлар билан таъминлайди. 

Бундан ташқари, компания кадрлар салоҳиятини оширади ва Кобул, Қандаҳор ва Ҳирот аэропортларида ходимларга зарур авиация хизматларини тақдим этади. 

10 йиллик келишувнинг дастлабки 5 йилида GAAC компаниясининг даромадларини, жумладан Афғонистон ҳаво ҳудудидан фойдаланадиган халқаро самолётларни тўлаш режалаштирилган. 

Маросимда сўзга чиққан Толибон муваққат ҳукумати Бош вазир ўринбосари Мулла Абдулганий Биродар, Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш ўзларининг устувор вазифалари эканини таъкидлади: 

“Бу келишув мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва савдосига ижобий таъсир қилади” деди.   

Транспорт ва фуқаро авиацияси вазири ўринбосари Ҳамидулла Охундзода келишувнинг асосий мақсади парвозлар учун хавфсиз авиация хизматларини ривожлантириш ва аэропортларда авиация хизматларини кўрсатишдан иборатлигини маълум қилди. 

"Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан самолёт хавфсизлиги таъминланади ва Афғонистон ҳаво ҳудудидан фойдаланадиган самолётдан даромад ҳам бошланади", деди Ҳамидулла Охундзода.

Толибон воизи Инамулла Саманганий ўзининг Тwitter саҳифасида ушбу келишув натижасида турли халқаро авиация компанияларининг Афғонистонга парвозларини қайта бошлашини кутаётганликларини билдирди.

Халқаро рейслар тўхтатилди

2021 йил 15 августдан сўнг, Толибон Афғонистонда назорат ўрнатгач, мамлакатдаги барча парвозлар тўхтатилганди. 

Кейинги пайтларда, айниқса, Кобул, Қандаҳор, Ҳирот ва Мозори Шариф аэропортларидан ички қатновлар бошланди. 

Ҳозирда Афғонистонга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган давлатлар сони жудаям кам.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

245 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

714 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

636 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

537 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

254 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

225 16:30 01.12.2022
« Орқага