Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондаги АҚШ аскарлари Ўзбекистонга кўчириладими?

2289

The Wall Street Journal нашри Оқ уйдаги манбаларига таяниб, Жо Байден администрацияси Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетгач, Афғонистон атрофидаги давлатлардан бирида ҳарбий контингентни жойлаштириш имкониятларини ўрганаётгани ҳақида хабар берди.

Расмийларнинг қайд этишича, АҚШ қўшинларини Афғонистон билан қўшни бўлган Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштириш маъқулроқ вариант ҳисобланади. Чунки бу америкаликларга зарурат ҳолатида Афғонистондаги вазиятга тезкорлик билан жавоб бериш имконини беради. Шу билан бирга, Россиянинг Марказий Осиёда жиддий ҳарбий кучларга эгалиги ҳамда Хитойнинг ушбу минтақага таъсири тобора ошаётгани Вашингтоннинг минтақада базалар ташкил этиш режаларини қийинлаштириши мумкин.

Агарда Вашингтон Афғонистон билан чегарадош давлатларда қўшинларини жойлаштиришга келиша олмаса, унда ҳарбийларни Форс кўрфази давлатларига жойлаштириш вариантини кўриб чиқишга тайёр. 
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг РИА Новостига маълум қилишича (https://t.me/rian_ru/96090), Ўзбекистон Ҳарбий доктринаси мамлакат ҳудудида чет эл ҳарбий базалари жойлаштирилишини тақиқлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

625 16:40 18.09.2021

Трамп: «Байдендан кейин АҚШ йўқ бўлиб кетади...»

1683 22:20 17.09.2021

АҚШ ва Германия элчихоналари виза беришни қайта бошлади

390 12:20 17.09.2021

Байденнинг тез-тез йўталаётгани хавотирга сабаб бўлди

687 11:40 17.09.2021

Термиз яқинидаги Ҳайратон Афғонистон учун нажот кўпригига айланди

838 15:25 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

826 15:05 15.09.2021
« Орқага