Афғонистондаги портлашда ўйин ўйнаётган болалар нобуд бўлди

15:30 15.04.2019 369

Афғонистон шарқидаги Лағман вилоятида юз берган портлаш оқибатида камида етти нафар бола ҳалок бўлди, яна етти нафари яраланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали вилоят ҳокимияти матбуот котиби Асадуллоҳ Давлатзайга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Михтарлам шаҳри четида портламай қолган ўқ-дори маҳаллий вақт билан кечки бешларда портлаган. Бу пайтда болалар ўйнаб юрган бўлган.

Ҳукумат маълумотларига қараганда, ҳар ой миналар ва ўқ-дориларнинг портлаши оқибатида камида 120 киши ё ҳалок бўляпти, ёки жароҳат оляпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!