Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондаги портлашларни ИШИД уюштирганини тан олди

732

22 апрелда Афғонистон шимолидаги шаҳарларда қатор портлашлар содир этилди. Улар учун жавобгарликни террорчилик ташкилоти ИШИД ўз зиммасига олди.

Портлашларнинг биринчиси Мозори Шариф шаҳридаги шиалар масжидида амалга оширилган, ҳужум натижасида 33 киши ҳалок бўлган. 90 нафарга яқин одам яраланган.

Иккинчиси шаҳардаги полиция бошқармаси олдида рўй берган, бу ерда автомобиль портлаган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган ва 18 киши яраланган.

Учинчи портлаш мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида амалга оширилган, бу ерда толиблар автомобили йўлда ўрнатилган портловчи қурилма орқали портлатилиб, 4 киши ҳалок бўлган ва 1 киши яраланган.

Тўртинчи портлаш эса Кобулдаги туманлардан бирида содир бўлиб, 2 бола жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралаб чиқди.

«Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди», — дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулдаги ибодатхонага ҳужум уюштирилди 

766 14:55 19.06.2022

ИШИД етакчиларидан бири қўлга олингани айтилмоқда

957 12:10 16.06.2022

 Афғонистондаги шиа масжиди худкуш томонидан портлатилди

882 18:56 21.04.2022

Ericsson ИШИДга пора берганликда гумон қилиняпти

1202 18:26 28.02.2022

Ироқ бир пайтлар Кувайтга бостириб киргани учун каттагина товон тўлади

2207 14:40 11.02.2022
« Орқага