Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов Афғонистондаги россиялик дипломатлар Термиз шаҳрига кўчирилгани тўғрисида тарқалган хабарларни тасдиқлади.
“Дарҳақиқат, ҳозирги вақтда Россия Федерациясининг Ҳайратон шаҳрида (Афғонистон) консуллик муассасасида фаолият юритган дипломатлар Ўзбекистон ҳудудига муваффақиятли тарзда олиб келинди”, – деди у.
Маълум бўлишича, ушбу дипломатлар Россиянинг Россиянинг Мозори Шарифдаги бош консуллиги ходимларидир. Дипломатларнинг Ўзбекистонга кўчирилганини Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов ҳам тасдиқлаган.
“Ҳайратонда вазият қалтис. Ходимларимиз ҳаётини хавф остига қўймаслик учун уларни вақтинча Ўзбекистон ҳудудига олиб кирдик”, – деб маълум қилди Кабулов.
Хабарларга қараганда, Мозори Шарифдаги Туркия, Покистон ва Эрон консулликлари ҳам фаолиятларини вақтинча тўхтатган.