Янгиликлар

Афғонистондаги сайлов хавфсизлигини 100 минг киши қўриқлайди

299

Афғонистонда 28 сентябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови арафасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Мамлакат бўйлаб ташкил этилган 29 мингдан ортиқ сайлов участкаси хавфсизлигини қўриқлаш учун 100 мингдан зиёд полициячи ва ҳарбий жалб этилди. Сайлов куни Афғонистон хавфсизлик кучларига АҚШ ҳарбийлари ҳам ёрдам беради. 

“Толибон” ва ИШИД таҳдиди сабаб 1,5 минг атрофидаги сайлов участкасини ёпишга тўғри келган.

Сайловда асосий кураш амалдаги президент Ашраф Ғани ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ орасида кечиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШнинг Афғонистондаги авиаҳужумлари 30 кишининг ўлимига сабаб бўлган

280 09:30 10.10.2019

Ашраф Ғани ТИВнинг расмий вакилини “мулоҳазасиз баёнотлари” учун ишдан олди

406 16:20 08.10.2019

Афғонистон: сайлов кунида ўнлаб киши ҳалок бўлди, комиссияси аъзолари ва кузатувчилар ўғирлаб кетилди

486 15:10 30.09.2019

Афғонистон президентлигига номзодлар биттага камайди

472 11:40 25.09.2019

Афғонистонда август «қонли ой» бўлди

568 10:35 19.09.2019
« Орқага