Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

744

Маълумки чет элларда қолиб кетган ватандошларимизни олиб келиш учун “Меҳр” операциялари ўтказилади.

Бугун, 2 март куни Сурхондарё вилоятини Афғонистон Ислом Республикаси билан боғлаб турувчи Ҳайратон кўпригида «Меҳр-4» операцияси амалга оширилган.

Ўзбекистоннинг 24 нафар фуқароси Афғонистондан олиб чиқилган. Эвакуация қилинганларнинг 19 нафарини болалар ташкил этади. Уларнинг 4 нафари етим.

«Президентимиз ташаббуси билан бошлаб берилган ва бугун ўтказилаётган «Меҳр-4» операциясига кўра юртимиздан қайсидир сабабларга ёки ботил ғояларга алданиб чиқиб кетган фуқароларимиз қайтарилмоқда. Бугун уларнинг кўзларидаги севинч, ватан соғинчи кўрсатиб турибдики, юртимизда ўтказилаётган ислоҳотлар туфайли тинчлик-тотувлик, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

«Меҳр» операцияси давомида олиб келинган фуқароларимиз юртимизда инсон қадр-қийматини юксак даражага кўтариш бўйича олиб борилаётган ишларни билишлари ва қалбан ҳис қилишлари керак. Энди давлатимиз томонидан кўрсатилаётган меҳр-мурувват, афвга нисбатан улар ўзларига билдирилаётган ишончни оқлашлари керак бўлади», — дейди Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, халқаро ҳадисшунослик фанлари доктори Шукурулло Умаров.

Қайд этиб ўтиш жоизки, 2017 йилдан 2020 йилгача Афғонистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда 86 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

Афғонистон томонидан Ҳайратон комиссари Нуриддин Рауфий бу хайрли ишлар ҳар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ўлароқ амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтган.

Афғонистондан бугунгача олиб чиқилган фуқароларнинг 23 нафари эркак, 16 нафари аёл, яна 47 нафари болалар бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ президенти Афғонистондан чиқиш муддатини айтди

406 12:30 15.04.2021

Афғонистон: аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортди

395 08:00 15.04.2021

“Толибон” Истанбул конференциясида қатнашмоқчи эмас

514 18:00 14.04.2021

Афғонистон президенти муваққат ҳукумат тузишни таклиф қиляпти

404 08:00 08.04.2021

Афғонистон билан тиббиёт туризмини ривожлантириш йўлга қўйилади

234 13:05 05.04.2021

“Афғонистонда яна уруш бошланиши мумкин”

831 12:00 29.03.2021
« Орқага