Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Афғонистондан кетмасак бўлмасди...” – АҚШ

1401

Афғонистонда АҚШ ҳарбий контингентининг бир қисмини қолдириш “Толибон” ҳаракати билан урушнинг давом этишини англатган бўларди, АҚШ президенти Жо Байден эса у ерда операцияни давом эттиришни истамади. Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки сешанба куни журналистлар билан учрашувда Пентагондаги айрим мулозимларнинг Афғонистондан аскарларни тўлиқ олиб чиқиш хато бўлгани ҳақидаги фикрларига жавобан  ана шундай деди.

Псакининг айтишича, Байденга Афғонистон бўйича бир қатор маслаҳатлар берилган, президент эса Афғонистонда аскар қолдириш ёки у ердаги ҳарбийлар сонини кўпайтириш Американинг миллий манфаатларига мос эмас деб ҳисоблаган.  

“Мен бу минбардан туриб тафсилотларга тўхталмайман, чунки улар тор доирадаги суҳбатлар, АҚШ президентига маслаҳатлар бўлган. Охир-оқибат, маслаҳатларнинг мазмунидан қатъи назар, гап президентнинг қарори ҳақида бормоқда. У олий бош қўмондон ва президентдир, миллий манфаатларга нима тўғри келиши ҳақида у қарор қабул қилади”, – деди Псаки. 

Шунингдек, Оқ уй вакили америкалик аскарларни Афғонистонда узоқ муддат олиб қолиб бўлмасди деган фикрни билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

155 11:05 03.12.2021

Жаҳон банки Афғонистонга аталган ёрдамнинг бир қисмини беришга қарор қилди

223 09:35 03.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

602 21:05 02.12.2021

Термизда Афғонистонга қочаётган чет эллик фуқаро қўлга олинди

561 17:05 02.12.2021

АҚШ ва Туркия вазирлари Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни муҳокама қилди

400 13:05 02.12.2021

“Афғонистон иқтисодиёти ташқи ёрдамсиз шокка тушиб қолади”

318 11:15 02.12.2021
« Орқага