Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонга Ўзбекистон орқали гуманитар ёрдам жўнатилди

1192

БМТ Қочқинлар идораси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 15 декабрь куни идора томонидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри орқали Афғонистонга гуманитар юклар жўнатилди.

Маълум қилинишича, юклар Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз юк марказида ташкил этилган БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссарлигининг гуманитар марказидан жўнатилган.

«Биз БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига энг зарур бўлган вақтда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда кўмаклашаётган Ўзбекистон ҳукуматининг доимий ёрдамини қадрлаймиз. Ҳозир миллионлаб афғонлар озиқ-овқат таъминотидан маҳрум бўлиб, қаҳратон қишдан омон қолиш учун ўта заиф бўлиб қолган бир пайтда, одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун шошилинч ёрдам талаб этилади», – деди БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг алоқалар бўйича катта ходими жаноб Франк Ремус.

Қайд этилишича, гуманитар ёрдамга ошхона жиҳозлари ва пластмасса чойшаблар каби 40 тоннага яқин асосий ёрдам буюмлари киради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1664 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1038 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

852 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2619 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2497 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1463 08:48 01.06.2023
« Орқага