Янгиликлар

Афғонистонликларнинг ҳеч бири урушдан “бенасиб” қолмади...

385

Афғонистонда охирги ўн йилда 100 мингдан ортиқ киши қуролли низонинг қурбонига айланди. Устига-устак, сўнгги олти йилда қурбонлар сони ўн мингдан камаймаяпти. Ушбу маълумотлар БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси тайёрлаган ҳисоботда қайд этилган. 

“Афғонистондаги зўравонликлар аҳолининг деярли барига у ёки бу даражада таъсир кўрсатди”, – дейди миссия раҳбари Тадамичи Ямамото.

Ҳисоботга кўра, ўтган 2019 йилда Афғонистонда 3,4 минг киши ўлдирилган ва 6989 киши жароҳатланган. 

Тадамичи Ямамотонинг таъкидлашича, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш вақти аллақачон етиб келган. “Барча томонлар пайдо бўлган имкониятдан фойдланиши ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиши зарур”, – деди у. 

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни АҚШ ва “Толибон” ўртасида келишув имзоланиши кутилмоқда. Ушбу келишув Афғонистондаги қирқ йиллик урушга якун ясашига умид қилинмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Покистондаги афғон қочқинлари: Коронавирусдан кўра очлик ёмонроқ

377 17:00 04.04.2020

Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

230 14:30 04.04.2020

Толиблар Афғонистон ҳукумати вакиллари билан илк бор учрашди: Воситачиларсиз...

559 17:30 02.04.2020

Толибларни турмадан озод қилиш кечиктирилди

426 19:40 31.03.2020

Кобул карантинга ёпилди

354 20:00 28.03.2020

Афғонистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун 10 минг маҳкум озод этилади  

381 18:30 27.03.2020
« Орқага