Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистоннинг бир қатор вилоятларида «Толибон»га қарши кучлар фаоллашди

1110

Афғонистоннинг Панжшер, Бомиён, Парвон ва Каписа вилоятларида «Толибон»га қарши кучлар ўз фаолиятини кучайтирди, дея хабар беради TOLOnews.

Маълум бўлишича, Бомиёндаги қаршилик кучларини бостириш учун “Толибон” ҳаракати у ерга қўшимча кучлар – шарқий Пактия вилоятидан 1,5 минг жангчи юборган.

«Толибон» ҳаракати Бомиён вилояти хавфсизлиги таҳликада қолмаслиги маҳаллий аҳолида ҳамкорлик қилишни сўраган. Асосан шиа ҳазоралар яшайдиган Бомиёнда эса «Толибон»нинг назорати кучайгани норозиликка сабаб бўляпти. Маҳаллий аҳолининг айтишича, толиблар ҳудуддаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтирган.

Aamaj News агентлигининг хабар беришича, Панжшер вилоятида миллий қаршилик фронти бўлинмалари ва толиблар ўртасида жанговар ҳаракатлар кучайган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ТИВ Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳақида маълумот берди

153 10:15 02.07.2022

Туркманлар ҳам Афғонистонга ёрдам юборади

233 10:45 27.06.2022

Ўзбекистондан афғон халқига иккита самолётда ёрдам юборилди

673 23:42 25.06.2022

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

780 16:20 25.06.2022

БМТ: Афғонистон муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йўли Толибон билан мулоқот

230 17:25 24.06.2022

Афғонистонга уммон ортидан ҳам ёрдам келади

668 11:45 23.06.2022
« Орқага