Афғонистоннинг энг катта турмасида исён чиқди

11:30 15.05.2019 1213

Пойтахт Кобул четидаги Пули Чархи турмасида маҳкумлар ва полициячилар ўртасида тўқнашув келиб чиққан. Бунинг оқибатида 4 нафар маҳкум ўлган, 33 киши, жумладан, 20 га яқин полициячи яраланган.

TOLOnews хабарига кўра, ҳодиса 14 май куни маҳаллий вақт билан соат кечки тўртларда содир бўлган. Маҳкумлар полициячиларга ҳужум қилиб, уларнинг қуролларини олиб қўймоқчи бўлган, ўз навбатида полициячилар уларга қарата ўқ очган. Исён бостирилди. Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги турмада тинтув ўтказиб, маҳкумлардаги гиёҳвад моддаларни олиб қўйишга кўрсатма берди.

Пули Чархи турмаси Афғонистондаги энг йирик турма бўлиб, бу ерда ашаддий жиноятчилар сақланади. Турмада авваллари ҳам тартибсизликлар содир бўлган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!