Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистоннинг собиқ вице-президенти “Толибон” учун Покистонни танқид қилди

1043

Афғонистоннинг собиқ вице-президенти, ўзини давлат раҳбари вазифасини бажарувчи деб эълон қилган Амруллоҳ Солиҳнинг айтишича, “Толибон” ҳаракати  ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг мамлакат ялпи ички маҳсулоти 30 фоизга қисқарган.

У ўзининг Твиттердаги саҳифасида “Толибон”нинг ҳокимият тепасига келиши қўшни Покистоннинг айби билан юз берганини ёзди. Солиҳнинг таъкидлашича, Афғонистонда қашшоқлик 90 фоизга етди, давлат хизматлари ишламаяпти, матбуот ва сўз эркинлиги тақиқланди, шаҳарларда ўрта синф йўқолди, банклар ёпилди.

Бундан ташқари, собиқ вице-президент “Покистон оккупацияси”га қаршилик кўрсатишга чақирди. “Ёдингизга бўлсин: Покистон ютиб юбориши учун Афғонистон катталик қилади. Ҳар томонлама қаршилик бизнинг қадр-қимматимизни ҳимоя қилиш ва ишғолни тугатиш учун ечимдир. Афғонистоннинг Қақнус мисоли қайта тикланиши – вақт масаласидир”, – дея ёзди у. 

Эслатиб ўтамиз, президент Ашраф Ғани қочиб кетгач, Амруллоҳ Солиҳ ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилган. У Панжшер вилоятида Аҳмад Масъуд бошчилигида “Толибон”га қарши ташкил этилган кучга қўшилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

306 18:00 08.12.2021

ЮНИCEФ Афғонистон учун $2 млрд сўраяпти 

248 14:57 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

301 09:39 08.12.2021

Абдулазиз Камилов: «Афғон халқига реал ёрдам кўрсатиш жуда муҳим»

264 14:43 07.12.2021

“Толибон” ташқарига олиб кетилган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни бошлади

993 13:36 06.12.2021

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

222 09:10 06.12.2021
« Орқага