Янгиликлар

Афғонистоннинг яна бир жиддий муаммоси – ҳавонинг ифлосланиши

618

Афғонистонда ҳавонинг ифлосаниши жиддий муаммога айланган. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фидо Муҳаммад Пойконнинг “Анадолу” агентлигига айтишича, охирги ҳафталарда пойтхат Кобулда ҳавонинг ифлосланиши туфайли 17 киши вафот этди. 

Пойкон фуқароларга кўчага чиққанда ниқобдан фойдаланишни тавсия қилди.  

Ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаблар ўлароқ сифатсиз ёқилғидан фойдаланиш ва дарахтларнинг камлиги айтилмоқда. 

Кобулда жойлашган Афғонистон тадқиқотлар маркази маълумотига кўра, 2017 йилда ҳавонинг ифлосланиши туфайли келиб чиққан касалликлардан 26 минг киши вафот этган. Ўша йили тўқнашувларда ўлганларнинг сони эса 3483 нафар. 

Мавзуга доир:
БМТ: Афғонистон учун энг муҳими – тинчлик

Пойтахт Кобул дунё бўйича ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатида учинчи ўринда туради. 

Устига-устак, Афғонистонда ичимлик сувининг 80 фоизи тоза эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон: Марказий Осиё барқарорлиги Афғонистондаги хавфсизликка боғлиқ

666 16:45 30.06.2020

“Толиблар билан тил топишинглар...”

884 17:00 29.06.2020

Афғонистондаги америкаликларни ўлдириш учун Россия пул таклиф қилганми?

1106 14:32 27.06.2020

“Толибон” асирларни озод қилишни давом эттирмоқда

469 15:30 22.06.2020

Афғонистон: Қуръон курсида портлаш

1092 13:20 19.06.2020

Афғон ҳукумати: “Толибон”нинг ҳужумлари тўхтамаяпти

372 10:30 15.06.2020
« Орқага