Греция пойтахти Афинада илк расмий масжиднинг тантанали очилиш маросими ҳукуматнинг сайловолди спектакли бўлиб чиқди. Ekathimerini нашрининг ёзишича, масжид жорий йилнинг охиридагина ёки келгуси йилнинг бошида фойдаланишга топширилиши мумкин.
Греция дин ишлари вазирлиги расмий очилиши 7 июнь куни бўлиб ўтган масжид биносини шу пайтгача қабул қилиб олмаган. Очилиш маросимида дин ишлари вазири Костас Гавроглу қатнашган ва масжид сентябрь ойида фойдаланишга топширилишини айтган эди.
Мутасаддилар масжид ишга тушиши учун маъмурият ходимлари етишмаётганини айтмоқда. Қолаверса, масжид биносини сув билан таъминлаш ва канализация хизматини кўрсатиш учун тендер эълон қилинмаган.