Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Африкада чигиртка балоси: Танзания шошилинч чоралар кўряпти

1136

Танзания шимолидаги Климанжаро провинциясини чигирткалар босди. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Кениядан келган чигирткалар далалар ва экинларга зарар бера бошлаган. 

Зараркунандаларга қарши курашиш учун ҳудудга дарҳол иккита махсус самолёт ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари юборилди. 

Кения, Эфиопия, Судан сингари бир қатор Шарқий Африка мамлакатлари охирги йилларда чигирткалар истилосидан талафот кўряпти. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, минтақада чигирткаларга қарши курашиш учун 38 миллион доллар маблағ зарур. Ташкилот яқинда янги чигиртка галалари Эфиопия, Кения ва Сомалида тарқала бошлагани, улар Жанубий Судан, Танзания ва Угандага ҳам етиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. 

Бир километр квадрат майдонни эгаллаган 40-80 миллион атрофидаги чигиртка бир кунда 35 минг кишига етадиган озиқни еб қўйиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг қийшиқ башараси: африкалик болалар билан овланган тимсоҳлар, одам териси қопланган китоб...

2215 14:40 31.10.2022

Суданда намойишлар тўхтамаяпти, юзлаб кишилар ҳалок бўлди

519 14:00 24.10.2022

БМТ гуманитар ёрдам масаласида рекорд даражада танқисликка дуч келмоқда

378 17:50 23.08.2022

Мисрдаги анжуманда вафот этган Муҳаммад ал-Қаҳтонийнинг сўнгги сўзлари нима бўлган эди?

10673 12:30 10.08.2022

Москва фаоллашмоқда: Россия Африкада қандай мақсадларни кўзлаган?

1833 12:50 08.08.2022

Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда 

690 18:00 06.08.2022
« Орқага