Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Афсуски, Пайғамбар биз билан эмас...

9441

Одамзод таназзул ёқасидадир.
Вақтлар, воқеалар қилади шаъма.
Баъзида кўзларинг очиқлиги чун.
Кимдур маълум миқдор қилади таъма.

Ўлиб бораётир одамгарчилик,
Қадриятлар тугаб битадими, эҳ...
Ўйланг, чуқур ўйланг борича билинг.
Энди йўқ сиз бирла ул Исо Масиҳ!

Урушлар, қон тўкиш, зорларнинг ҳаққи.
Топталиш, зўрланиш, иснод, нимаси?
Деймиз: замонамиз этди тараққий.
Бироқ қайта сузмас Нуҳнинг кемаси.

Ҳазм қилмоқ душвор бул нохуш онни.
Қуёш чиқмай дейди ул терс тарафда.
Манзил қилиб олиб ҳамма томонни.
Девлар хабар топган Сулаймон ҳақда.

Энди Яъжуж-Мажуж бошларми исён?
Тушунинг, муслимга зўрлик этманг бас.
Бизга ҳимоячи Аллоҳ ва Қуръон.
Афсуски, Пайғамбар биз билан эмас.

Аллоҳга ҳамд айтиб, паноҳ тилайлик.
Якка одил Тангри билгувчи мудом.
Битта куч, бир вужуд, бир тан бўлайлик.
Бизни бирлаштиргай биргина Ислом.

Нуриддин Зиё

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳга қайт...

4286 17:15 22.11.2020

Отаси учун тиламчилик қилган бойвачча...

6350 21:05 16.11.2020
« Орқага