“Агар Аллоҳ сизларни яхши кўрмаганида, сизларни бу ерда жамламаган бўлар эди”

16:00 15.02.2019 764

Бир одам ҳажга йўл олди ва унинг арконларини талаб этилган кўринишда бажарди. Эҳром боғлаб тавофи қудумни (янги келиш тавофини) ҳам айтилган тартибда қилди. Кейин саъйи қилди, сўнгра минога борди. Ундан сўнг Арафот водийсига етиб у ерда турди. Бореъ азза ва жалла Арафотда унга тажалли қилди (Ўз марҳаматини тўла намоён этди) ва у йиғлаб Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ таолодан ёрдам беришини ва унинг тавфиқини сўради.

Энди ушбу фазлу марҳаматни сенга ким берди? Ким сенга икром кўрсатди? Ким сени чақирди? Булар Аллоҳнинг сенга бўлган муҳаббати эмасми?!

Аллоҳ сенга фазлу марҳамат кўрсатиб, сени ўз уйига чақирди ва сени ўз уйида қабул қилди. Аллоҳ сени қабул этди. Сен ҳаж арконларини бажармоқдасан. Сенинг Арафотда туришингни қабул этди. Сен Аллоҳга зорланиб тавба тазарруъ қилдинг. Аллоҳ қабул қилиб Арафотдан Муздалифага бординг. Энди сен ушбу илоҳга шукрлар қил.
 
Сизларни ушбу арконларни бажаришга йўллагани каби сизлар ҳам Аллоҳни шундай зикр қилинглар. Айтингки; “Эй Роббим мен ким эдимки, сен мени ўз уйингга чақирдинг. Мен ким эдимки, ушбу буюк арконлар билан менга иззат икром кўрсатдинг. Агар сен мени яхши кўрмаганингда қасамки, сен мени икром қилмас эдинг. Модомики сен мени яхши кўрар экансан мен сенинг маҳбубингман. Ҳа шундай сен мени севар экансан".

Агар биз Аллоҳ учун солиҳ амал қилишга муваффақ бўлсак – ушбу солиҳ амал қайси иш бўлишидан қатъий назар – бу нимага далолат этади? Албатта бу Аллоҳ таолонинг бизларни яхши кўришига далолат этади. Бунда бирор шубҳамиз борми?

Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ сизларни яхши кўрмаганида сизларни бу ерда жамламаган бўлар эди, агар Аллоҳ яхши кўрмаганида мени бу ерга бошлаб келмас ва сизлар билан сероб қилмас эди.

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!