Таҳлил

Агар бандага шаҳват ғолиб келса...

3652

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Агар бандадан шаҳват ғолиб келиши ёки табиатининг қуввати туфайли гуноҳ воқеъ бўлса, Аллоҳ мана шунисини кечириши мумкин. У гуноҳга хоҳламай ва нафсида қасд қилмай воқеъ бўлади. Бу бандага Аллоҳнинг мағфирати, кечиши ва афвини умид қилинади. Чунки Аллоҳ таоло унинг заифлигини, шаҳвати ғолиб эканини билади. Ҳамма вақт ҳам унга сабр қилолмаслигини кўради. Агар у гуноҳ қиладиган бўлса, Роббисига хузуъли, эзилиб, хавфсираб, нафсидаги шаҳват гуноҳидан хижолатга тушиб ва иймони бу ишни кариҳ кўрган ҳолда қилади. У баъзида нафс чақириғига жавоб қилса, гоҳида иймон чақириғига ижобат этади.

Лекин ким гуноҳдан тап тортмасликка, қўрқмасдан унга қадам ташлашга ва Аллоҳ учун шаҳватни тарк этмасликка ишини бино қилган экан ва гуноҳидан шоду ҳуррам бўлиб, маъсиятга эришганда юмалаб куладиган бўлса, мана шундай одамга унинг билан тавбаси ўртаси тўсилишидан ва унга муваффақ бўлмаслигидан қўрқилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қалб нурини қандай сақлайсиз?

523 18:00 11.10.2019

Гуноҳига тавба қилган киши гуноҳсиз киши кабидир (Шайх Бутий)

1870 05:05 10.09.2019

Тоат ва маъсиятни ошкор этиш ва беркитиш орасида (2-қисм)

347 22:00 07.09.2019

Ҳаж фақат кичик гуноҳларга каффоратми ёки ҳамма гуноҳларгами? (Шайх Бутий)

1961 05:05 08.08.2019

Хатарли гуноҳ

2382 22:00 11.05.2019

Гуноҳларга каффорат амал

1235 10:00 04.04.2019
« Орқага