Янгиликлар

“Агар бирорта мусулмон Ҳиндистондан ҳайдалса, истеъфога чиқаман”

1823

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш парламенти аъзоси Радҳа Мохан Дас Агарвал агар янги қонунга мувофиқ бирорта мусулмон ҳайдалса, истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

2002 йилдан бери штат парламенти депутати бўлиб келаётган Агарвалнинг айтишича, мусулмонлар фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларни нотўғри талқин қилмоқда. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маҳаллий аҳолини учрашувга таклиф қилиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида савол беришга чақирди.

“Агар менинг Горахпурдаги округимдан ақалли битта ҳинд мусулмони янги қонун доирасида ҳайдаладиган бўлса, истеъфога чиқишим ҳақида мусулмонларга ваъда бердим”, – деди Агарвал журналистлар.   

Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Ўзгаришларга кўра, қўшни Покистон, Афғонистон ва Бангладешдан 2014 йилнинг 31 декабридан олдин келган диний озчилик вакилларига Ҳиндистон фуқаролиги берилади. Аммо мусулмон қочқинлар учун бундай имконият кўзда тутилмаган.  

Нега дарахтларга латта бойлашади?

Дин ва давлат арбоби Алихонтўра Соғуний ёд этиб

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Адий ибн Ҳотимнинг Исломга кириши

608 12:20 28.02.2020

Англиялик мусулмон Маккага пиёда кетяпти

587 09:27 24.02.2020

“Мусулмончилик – аста-секинлик”ми?

1266 16:00 13.02.2020

Немис кишини иймонга келтирган талаба...

1499 22:00 12.02.2020

Урушдан қочган суриялик кулол Туркияда нималар қилмоқда?

898 15:20 07.02.2020

Шараф – мусулмонликда!

4835 12:25 04.02.2020
« Орқага