Агар ерга бавл қилинган бўлса, одамларнинг у ерни поклашга эҳтиёжлари бўлса, нима қилишади?

15:30 28.07.2018 647

Савол: Агар ерга бавл қилинган бўлса, одамларнинг у ерни поклашга эҳтиёжлари бўлса, нима қилишади?

Жавоб: Агар ер юмшоқ бўлса, унга уч марта сув қуйилса, пок бўлади. Агар ер қаттиқ бўлса, унга сув қуйилади ва ишқалади. Сўнг жун ё латта билан артилади. Уч марта шундай қилинса, у пок бўлади. “Қозихон”да айтилишича, агар унга кўпгина сув қуйиб, нажосат тарқатиб юборилса ва унинг ҳиди ҳам, ранги ҳам қолмаса, қуригунча шундай қолдирилади ва у пок бўлади (Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!