Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Агар муолажа руҳий тарбиядан бошланса...

852

Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям билмаган янги иллатлар пайдо бўлган. Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили чиқиб кетган. Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни текшириб, керакли дориларни қоғозга ёзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб ичасиз...

Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди. Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга. Ҳадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади. Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Абу Али ибн Сино шундай деган экан: “Биз зоҳирий касалликларни даволаш йўлларини ёзиб қўйдик. Биздан кейингилар ботиний иллатларга шифо топади, деб умид қиламиз”.

Бугун кўпчилик бор эътиборини моддий-тиббий муолажаларга қаратган. Аслида биринчи галда қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Бахтли ҳаёт сари” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олимларнинг устидан кулманг!

1267 21:15 03.09.2020

«Charlie Hebdo, Пайғамбаримизни тинч қўй!»

2425 09:29 03.09.2020

Ғазабланган одамга қандай чора кўрилади?

790 11:15 01.09.2020

Овозларнинг энг ёқимсизи

886 07:30 15.08.2020

Саҳобаларнинг ўзаро муносабати қандай эдию...

1885 07:30 27.07.2020

Яхшиямки туғилган экансан, болам...

2173 20:00 05.07.2020
« Орқага