Агар нажосат кўринмайдиган бўлса, кийимни қандай покланади?

04:30 28.07.2018 976

Савол: Агар нажосат кўринмайдиган бўлса, кийимни қандай покланади?

Жавоб: Агар кийимдаги нажосат бавл каби кўринмайдиган бўлса, уни уч марта ювилади. Ҳар ювишдан кийимни сиқилганича сиқилади. Учинчисида жуда ҳам қаттиқ сиқилади. Шу даражадаки, ундан кейин сиқилса сув оқмаслиги керак. Бунда ҳар бир шахснинг қувватига қаралади. “Усул” ривоятидан бошқада бир марта сиқса кифоядир, дейилган. Бу одамларга енгиллик кўзланган ривоят бўлиб, фатво шунгадир. “Ал-Кофий”, “Ан-Навозил” ва “Ат-Татархоний”да шундай дейилган. Аммо аввалги ривоят эҳтиёт йўлини тутгандир. “Ал-Муҳит”да шундай дейилган.

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!