«Агар Унинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сенга нима қилдириб қўйганига боқ»

22:05 26.11.2018 698

Шарҳ: Чунки манзил-мартабалар меҳмоннинг даражасига қараб бўлади. Агар У сени дунёга буриб қўйган бўлса, хўрлагани ана шу. Агар Ўзидан қўйиб, халқ билан машғул этган бўлса, буриб қўйгани шу. Агар амалга йўллаган эса, сенга мадад берибди. Агар илм эшигини очган бўлса, сени ирода этибди. Агар муножотни тилингга қуйибди, унда Ўзига яқин этибди. Агар балога йўлиқтирган бўлса, сени Ўзига ҳидоят қилибди. Агар мақсадлардан бурган бўлса, сенга одоб берибди. Агар У билан Ундан рози қилган бўлса, сенга ризо эшигини очибди. Бу эса энг улуғ, энг мукаммал эшикдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Аллоҳнинг ҳузурида унга нима борлигини билишни хоҳласа, ўзининг олдида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин. Чунки банда Уни ўзида қайси даражага қўйса, Аллоҳ ҳам бандани ўша даражага қўяди”. (Дорақутний ва Абу Нуъаймлар ривояти).

Фузайл ибн Иёз айтадилар: “Банда Роббисига, Унинг олдидаги мартабаси қадар итоат этади”.

Шайх Аҳмад Зарруқ 
шарҳларидан мухтасар таржима

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!