Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Агар яхшилик қилса, яхшилиги уни хурсанд қилади...

666

Бир киши Абу Зар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб, иймон ҳақида сўради. Абу Зар розиёллоҳу анҳу унга Аллоҳ таолонинг: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буриб, (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхши кишилардир. Айнан ўшалар (иймонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” деган оятини ўқиб берди.

У киши:

– Мен сендан яхшилик ҳақида сўрамадим, – деди. 

Абу Зар розиёллоҳу анҳу унга деди:

– Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, сен мендан сўраган нарсани сўради. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга мен сенга ўқиб берган оятни ўқиб бердилар. У ҳам сен айтган гапни айтди. Унинг рози бўлмаганини билгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:

– Яқинроқ кел!

У яқин келгач, унга дедилар:

– Мўмин яхши амал қилса, хурсанд бўлади. Ундан савоб умид қилади. Агар ёмон амал қилса, хафа бўлади ва унинг жазосидан қўрқади. 

Агар сени яхши амалларинг хурсанд қилаётган бўлса, сен мўминсан. Дунё охират экинзоридир. Унда деҳқон бизмиз. Ҳосилни Аллоҳга йўлиққанимизда оламиз. Мўмин дунёда яхшилик уруғини экса, ўзида саодатни, қалбида роҳатни ҳис қилади. Бу қилган яхшилигидан Аллоҳнинг ризосини истаганини аниқ билади. Қиёматда албатта Аллоҳга йўлиқишини билади. Зеро, Аллоҳдан вафолироқ зот йўқ! Аллоҳ албатта унга гўзал мукофотлар беради.

Агар сени ёмон амалларинг хафа қилса, сен мўминсан. Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан бирга ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамайдиган ишларимизни яширган Аллоҳ покдир! У зот биз инсонлар кўришини истайдиган амалларимизни ошкор қилди. Бир мўмин гуноҳ қилади. Уни хафа бўлганини кўрасан. Қалби синиб қолади. У тезда Аллоҳга қайтишга ҳаракат қилади. Намоз ўқийди, истиғфор айтади, садақа беради, таҳажжудлар ўқийди, юракдан йиғлайди.

Аммо энг қўрқинчлиси шуки, баъзилар гуноҳ қилганида ҳеч нарсадан қўрқмайди, маҳзун бўлмайди. У Аллоҳнинг Ҳалимлигини ожизлик деб ўйлайди. У гуноҳ қилганида Аллоҳ сатр қилган эди. У эса тавба қилиш ўрнига гуноҳида давом этади.

Доктор Муҳаммад Ражаб айтади: “Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳинг биринчиси ёки охиргиси эмас. Каттаси ёки кичиги эмас. Энг хатарли гуноҳ шуки, уни қилганингда нафсинг оғримайди, қалбинг ундан даҳшатга тушмайди. Аксинча, унга ўрганиб қолади, одатланиб қолади. У гуноҳда сени тавбага ундайдиган синиқлик бўлмайди. Эй ўғлим! Агар ҳаётимизни яхшилаб тафтиш қилсак, бугун одатга айланиб кетган бир қанча гуноҳларни топамиз. Унинг ҳаромлигини қалблар ҳатто ҳис қилмай қўйган. Ўғлим! Гуноҳларнинг энг зарарлиси сени маст қилгани, алдагани ва сен унинг гуноҳлигини ҳис қилмай қолганингдир!”

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суданда қабилалараро тўқнашув: қурбонлар бор

99 17:21 04.03.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

178 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

252 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

829 08:05 04.03.2021

"Шайтон ҳеч қачон пора олмайди"

857 07:00 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

343 23:00 03.03.2021
« Орқага