АГРОБАНКдан ИСЛОМ шариати қоидалари асосида маблағ олиш мумкин!

17:30 06.07.2018 8901

“Агробанк” акциядорлик тижорат банкида Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Агробанк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Агробанк ва Хусусий секторни Ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида исломий молиялаш линияси бўйича келишув имзоланди.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, ушбу маблағлар ислом шариати қоидалари асосида тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 5 йил муддатгача йўналтирилиши кўзда тутилган.

Тадбирда томонлар келгусида қўшимча молиялаш линиясини жалб қилиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш борасида ҳам келишиб олишди.

Эндиликда ушбу маблағларни олиш учун тадбиркорлик субъектлари банк филиалларига мурожаат этишлари мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!