Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўзгарди

19:13 09.08.2018 250

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Шуҳрат Муҳаммаджонович Содиқов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот хизмати хабар берди.

Бунгача у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори вазифасида ишлаб келаётган эди. 2010 йилдан 2017 йилгача эса Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига мудирлик қилган.

Шу кунга қадар вазир лавозимида ишлаб келган Азим Ахмадхўжаев давлат раҳбарининг фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигидаги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантириш бўйича янги блокни бошқаради.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!