(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм)
Жаҳл чиқиб, ғазаб келганида банданинг ҳақиқат ва адолат доирасидан чиқиши асло мумкин эмас, аксинча, у Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига риоя этиши керак:
“Сизлардан бирингизнинг жаҳли чиқа бошласа, сукут сақласин!” (Аҳмад, Ибн Абу Дунё)
Шунингдек, ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жаҳли чиққан киши таҳорат олиши лозимлигини ҳам билдирдилар, чунки ғазаб оловга ўхшайди, сув эса уни ўчиришга қодир.
Ғазаби келаётган киши қандай бўлмасин, унинг кучайиб кетишидан сақланиши зарур. Акс ҳолда у ёмон ҳолатларга, ҳақиқат ва адолат чегараларини бузадиган жуда ҳам аянчли оқибатларга олиб бориши мумкин. Шу боис жаҳл чиқаётганида Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини эслаш лозим:
“Инсонни қутқарувчи уч сифат баробарида шунча ҳалок этувчиси ҳам бор. Қутқарувчилари – яширин ва ошкора Аллоҳдан қўрқиш (яъни ёлғизлик ва кўпчилик ичида); хоҳ мўътадил, хоҳ ғазаб ҳолатида бўлсин, ҳақиқатни гапириш; бойлик ва камбағаллик сабабидан ўзгармаслик (яъни, талтаймаслик ё тушкунликка тушмаслик). Ҳалок этувчи сифатлар – инсонни эргаштирувчи ҳирсу шаҳват; ўзининг кўчасига бошлагувчи ҳавойи нафс; кишининг ўз заковати ва топқирлиги билан ғурурланмоғи (бошқа ривоятга кўра кишининг ўз нафсидан мамнун бўлмоғи)” (Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда ҳам худди шу маънода келган, Байҳақий ривояти).
Юқоридаги сўзлардан шуни хулоса қилиб айтамизки, банда ўзининг хулқини Яратганининг хулқи билан мувофиқлаштириши зарур экан. Бу ҳақда Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Аллоҳнинг хулқи билан хулқланингизлар!” (“Ат-Тарғиб ват Тарҳиб”; ушбу ҳадисни Имом Раббоний, Имом Ғаззолий, Фахриддин Розий, Низомиддин Нишопурий ўз китобларида шарҳлаб ўтганлар; Табаронийдан ривоят қилинган бошқа ҳадисда “Ахлоқнинг энг гўзали Аллоҳнинг буюк ахлоқидир” деб айтилган).
Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилмагани сингари, инсон ҳам ўзи учун ғазаб қилмаслиги ва қасос олмаслиги лозим бўлади. Агар Аллоҳ Ўзи учун ғазаб қилганида эди, бир лаҳзада барча яратганларини ҳалок этиб қўйган бўларди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
https://t.me/Azonkitoblari