(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм)
Ҳақиқатда ғийбат ва намийма (гап ташиш) қораланган сифатлардандир. Худди бадани шаръан пок бўлмаган одам ибодатда Яратганга яқинлаша олмаганидек, булар ҳам инсонни Аллоҳга яқинлаштирмайдиган маънавий ёмонликлардир. Аллоҳни мушоҳада этиш йўлига кирган мурид нажот ва Аллоҳ ризосини топиши учун бу каби ички иллатлардан қутулиши мутлақо зарур.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Батаҳқиқ, ким у (нафс)ни покласа, зафар топди” (Шамс сураси, 9-оят).
Яъни “кимнинг нафсини Аллоҳ таоло поклаган бўлса” маъносида.
Дарҳақиқат, ғийбат ва намийма муриднинг Ҳақ ризосини топишига халал берувчи энг хавфли тўсиқлардандир.
Олимлар муриднинг яхши амалларини барбод қилишда ҳамда Аллоҳ таолонинг ғазабини қўзғатишда ҳеч бир амал ғийбат ҳамда бировнинг айбу нуқсонини очиб шарманда қилишчалик ёмон эмаслигини уқтириб ўтганлар. Шунинг учун тариқат пирлари талабаларига ўз биродарларининг камчиликлари ҳақида миш-миш тарқатмасликни алоҳида уқтирганлар. Муриднинг бу камчилиги кибру ғурури сабабли қилган бирор-бир гуноҳини рўёбга чиқариб қўйиш учун Аллоҳ томонидан олдиндан белгилаб қўйилган тақдир бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шоядки, шу сабабли мурид тавбаю надомат қилиб улуғ даражаларга етишса.
Чунончи, Ибн Атоуллоҳ қуддиса сирруҳунинг бу ҳақда шундай сўзлари бор:
“Тавбаю надоматга элтувчи гуноҳу исён кибру манманлик келтирувчи тоату ибодатдан афзалдир”.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.