Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: инсоний нафснинг даражалари

1730

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм)

Инсон нафси доимо ўзгариб туради. Нафс Аллоҳга яқин ёки узоқлигига қараб бешта даражага ажралади.

Биринчи даража – нафси аммора (ёмон­ликка буюрувчи нафс)дир. У ҳар доим эгасини
гуноҳга, лоқайдликка ундайди. Бундай нафс ҳақида сўфийлар жаноби ва имоми Жунайд Бағдодий (қуддиса сирраҳу) ҳазратлари марҳамат этадилар:

“Нафси аммора руҳий ҳалокатга чақиради ва инсоннинг душманларига хизмат қилади”.

Бу ерда Жунайд Бағдодий қуддиса сирраҳу душман деганда Одам фарзандларига дунёвий ҳаёт ва гуноҳ ишларни жозибали қилиб кўрса­тувчи шайтонни назарда тутганлар.

Иккинчи даража – нафси лаввома (маломат этувчи нафс)дир. Бу даражадаги нафс ўз соҳибини содир этган гуноҳлари учун ёмонлаб, таъна-маломат қилади.

Учинчи даража – нафси мулҳима (руҳлантирувчи, илҳомлантирувчи)дир. Бу даража­даги нафс ўз соҳибини хайрга ишонтириб, яхшилик қилишга чақиради.

Тўртинчи даража – нафси розия (рози бўлган нафс)дир. Бу даражадаги нафс Аллоҳнинг ҳокимияти ва Унинг ҳукмларидан рози бўлган нафсдир. Бу нафс Аллоҳга батамом итоат этувчи, Аллоҳ у учун нимани ихтиёр этган бўлса, барчасини қабул қилгувчидир.

Бешинчи даража – нафси марзия (Аллоҳ рози бўлган, мақбул нафс). Бу барчадан куч-ли ва қудрати чексиз Аллоҳнинг лутфи ва ризо­сига сазовор бўлган нафсдир. Мурид бу даражаларга эришиш билан Буюк Қудрат соҳиби
Аллоҳни ҳақиқий англаш йўлига биринчи қадамни қўйишга муяссар бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Одамларга ёрдам ва ҳурмат

589 07:45 03.07.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва жавонмардлик ҳақида гўзал сўзлар

620 07:45 23.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва мардлик ҳақиқати

592 09:35 21.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Фидойилик, ҳиммат ва саховат ҳақида қиссалар

744 07:45 20.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳиммат ва саховат фазилати

535 07:45 18.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳақ таоло жуда рашкчидир

885 07:35 17.06.2022
« Орқага