Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: иззатталаблик

1205

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм)

Инсондаги нафси аммора ўзининг азалий табиатига кўра дунёни яхши кўради, ўзини юқори санаб, буйруқ ва фармон беришга ўч бўлади. Шунинг учун у барча одамларга ўз ҳукмини ўтказиб, унга муҳтож бўлишларини истайди. Лекин айни пайтда унинг ўзи ҳеч ҳам бировга муҳтож бўлишни хоҳламайди. Бу эса Яратган билан илоҳликни талашиш ва шерикликни даъво қилишдир. Шунинг учун ҳам нафснинг хоҳиш­лари тўхтатилмаса, йўлида дуч келганни тишловчи қутурган итга ўхшаб қолади.

Иззатталабликнинг давоси

Биз доимо афтодаҳол ва камтарин бўлишимиз, бошқаларни ўзимиздан яхши деб билишимиз, Аллоҳнинг ҳомийлигига муҳтож ҳолда Ундан паноҳ исташимиз ва излашимиз, амрларига итоаткор бўлиб, бандалик бурчимизни бажа­ришимиз зарур. Шариат белгилаган ҳалолу ҳаромни фарқлашимиз, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишимиз, яхши амалларни адо этишда ниятни тўғрилаб, мўлжални аниқ оли­шимиз, ички дунёмизни поклашга қаттиқ ин­тилишимиз, одоб-ахлоқимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз, ўз хато-камчиликларимизни пайқашимиз, ўзимизда гуноҳлар ҳукмрон эканлигини сезишимиз, шунингдек, шуҳрат, обрў, ном ва мақтовлардан қатъиян қочишимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

“Диний ёки дунёвий ҳаёти туфайли одамларни бармоғи билан кўрсатиши ўша инсоннинг ёмонлигига кифоядир. Магарам Аллоҳ сақлаган киши бундан мустасно” (Анас ибн Моликдан ривоят қилинган, Термизий ривояти).

Жанобимиз Имом ибн Машиш қуддиса сирруҳу дейдилар:

“Кўнглингни дунёвий бойликка, аёлларга, иззатталабликка ва кучли нафсоний ҳис-туйғуларга ҳаддан ташқари муҳаббат қўйишидан сақла. Аллоҳнинг берганига рози бўл!”

Нафсимизнинг “сенинг тўплаётган молу дунёнг аслида диннинг ривожига, мусулмонларга ёрдам бериш учундир” қабилидаги макру ҳийласи ҳам бизни алдаб қўймасин. Чунончи, дин иши – Аллоҳнинг ишидир. Унинг ўзигина дин ва шариатга ривож бериб, эътиборини оширади. Қолаверса, чексиз қудрат эгаси бўлган Аллоҳ мазкур динни ҳимоя қилиш ишини ҳам Ўз зиммасига олгандир. Аллоҳ марҳамат қилади:

“Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқни ирода қилурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини батамом қилишдан бошқага кўнмас” ­(Тавба сураси, ­32-оят).

Бу “золим ва адолатсиз кимсалар ўзларининг гап-сўзлари билан Аллоҳ қудратининг ифодаси бўлган шариатни йўқ қилмоқчилар”, деганидир. Бироқ улар бунга ҳар қанча уринмасинлар, Аллоҳ таоло ҳикматлар хазинаси бўлган шариати нурини Ўзи ҳимоя қилади.


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли аёлига сабрли бўлиш

8058 07:45 10.08.2022

Аллоҳ ҳақида яхши гумон

6102 07:45 09.08.2022

Таваккулнинг фазилати

6055 07:50 08.08.2022

Сабаблардан фойдаланиш таваккулга зид эмас

2334 07:45 07.08.2022

Таваккулчининг аломатлари

1341 07:45 06.08.2022

Таваккул

1027 07:45 05.08.2022
« Орқага