Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: кибр

749

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм)

Одамнинг ўзини севиши аслида табиий туйғу бўлиб, бу алалоқибат кишини ўзига мафтунлик ва ўзидан рози бўлишга элтади. Ўзи-ни яхши кўришдан эса Аллоҳнинг бошқа бандаларига нисбатан кибрланиш, манманлик қилиш ва ўзига бино қўйиш каби сифатлар келиб чиқади. Оқибатда бу банда одамларга юқоридан туриб, паст назар билан қарай бошлайди. Ҳеч ким билан ҳисоблашмайди. Бошқаларнинг ­ҳақҳуқуқини поймол қилади. Уларга ҳурматсизлик кўрсатади. Келишувларни бажармайди. Ваъдага вафо қилмайди. Умуман олганда, одамлар билан адолатсиз муомалада бўлади.

Кибр шайтонни ҳалок қилди

Шайтон кибр-ҳавоси ва ўзини қаттиқ яхши кўргани туфайли ҳайдалди. Шайтон ўзини “Мен Одам алайҳиссаломдан яхшиман, оловдан яралганман”, дея ғурурланди. Агар дин олимлари ва солиҳ кишиларга нисбатан шунга ўхшаш муно­сабат қилинадиган бўлса, аслида, бу ўша инсоннинг ўзини ўзи хор қилганлиги ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум этилганлиги аломатидир. Бундай киши одамларнинг яхшилигидан маҳ-рум бўлади, бу эса “Уни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди, унга биров ёрдам қўлини чўзмайди”, деганидир. Бу каби одамлар одатда “Бизда ил­мига амал қиладиган бирор-бир тақволи олим қолмади”, дейдилар. Бундай баҳо беришларининг ҳақиқий сабаби шундаки, улар ҳаммани ўзларининг феъл-хўйларидан келиб чиқиб баҳолайдилар.

Ким айтган бўлса ҳам тўғри айтган экан:

“Ўзи ноқис бўлган кимсагина биродарларини ноқисликда айблайди!”

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Одамларга ёрдам ва ҳурмат

354 07:45 03.07.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва жавонмардлик ҳақида гўзал сўзлар

429 07:45 23.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва мардлик ҳақиқати

424 09:35 21.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Фидойилик, ҳиммат ва саховат ҳақида қиссалар

422 07:45 20.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳиммат ва саховат фазилати

350 07:45 18.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳақ таоло жуда рашкчидир

600 07:35 17.06.2022
« Орқага