Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: нафс моҳияти

1424

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм)

АХЛОҚУС СОЛИҲИЙН

(Яхшилар ахлоқи)

I бўлим

Нафс ва унинг инсон ахлоқий сифатларига алоқадорлиги

I боб

Нафс моҳияти

Ҳақиқатда, инсон нафси илоҳий сир (латифаи Раббония) бўлиб, унинг моҳиятини тўла англаш мумкин эмас.

Инсон танасига кириб жойлашгунга қадар нафс руҳ ёки жон деб аталади. Аллоҳ руҳ билан танни бирлаштиради, кейин инсон мосуваллоҳни танийди ва ўз Парвардигоридан бошқага чалғийди. Шунда Аллоҳ ва нафс ўртасида нафсни Яратувчига яқинлаштирмайдиган парда пайдо бўлади.

Маълум, инсоний руҳ ўз табиатига кўра олийжаноб борлиқдир, чунки унга фариштанинг нафаси орқали Аллоҳ ҳаёт беради. Бу ҳақда бизга Аллоҳнинг Элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: 

“Ҳақиқатда, сизлардан ҳар бир кишининг яратилиши онасининг қорнида қирқ кун ичида томчи сув (нутфа) ҳолида амалга ошади. Сўнг шунча муддат ичида лахта қон (алақа) ҳолида бўлади. Сўнгра яна шунча вақт ичида бир парча гўшт (музға) ҳолида бўлади. Кейин унга бир фаришта юборилади ва ўша фаришта унга жон пуфлайди. Сўнг фариштага шу инсоннинг тақдирига тааллуқли бўлган тўрт нарсани – ризқи, ажали, амали ҳамда бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиш фармон қилинади...”  (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Тан билан жон бирлашгач, инсон деб аталгувчи ғаройиб яратиқ (махлуқ) шаклланади.

Аллоҳ инсонни бунёдкорлик билан ўз ҳаёт тарзини барпо этиши учун ер юзида азиз қилди. Инсоний нафсини тарбия қилиши учун бандасига меҳрибонлик кўрсатиб, Ўзининг шариатлари (қонун тўпламлари)ни туширди. Зеро, билим ва ахлоқнинг асосини инсон нафсининг комил тарбияси ташкил этади.

Аллоҳнинг амру фармонлари инсон нафсига қаратилган экан, нафс сифатлари билан одамларнинг тақвоси ва собитлиги аниқланади. Илоҳий китоблар туширилиши, Аллоҳ элчилари, пайғамбарларига ваҳийлар келиши ва қонун-қоидаларнинг ўрнатилишидан асосий мақсад инсон нафсини камол топтиришдир.

Кучли ҳис-туйғулар ва бепарволикка берилиш, ҳар хил ҳаёт учун қулай вазиятларга мойил бўлишининг табиатига хосдир. Нафс ёмон одам ва жинлар ҳамда шайтон таъсирида гуноҳ қилади. Гуноҳлар туфайли содир бўлган зарарларни таг-томири билан йўқотиш ва нафсни ёмонликдан қутқариш эса Аллоҳга ҳақиқий тавба ва қайтиш билангина бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ахлоқус солиҳийн: Одамларга ёрдам ва ҳурмат

368 07:45 03.07.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва жавонмардлик ҳақида гўзал сўзлар

438 07:45 23.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва мардлик ҳақиқати

437 09:35 21.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Фидойилик, ҳиммат ва саховат ҳақида қиссалар

430 07:45 20.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳиммат ва саховат фазилати

367 07:45 18.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Ҳақ таоло жуда рашкчидир

630 07:35 17.06.2022
« Орқага