Нафс ёруғлик ва зулмат пардалари билан қуршалгандир. Бу пардаларни олиб ташлаш муридни нафс билан курашиш йўлига элтади. Бу курашнинг асосий қисми нафсни ҳою ҳаваслардан тийиш бўлиб, уни доимо хоҳиш ва истакларига қарши туришга ундаш зарур.
Баъзи файласуфлар фараз қилганидек сиз ҳам нафсни поклашни осон иш билиб, фақат ақл кучининг ўзи билан унга қарши туриш мумкин деб ўйламанг. Аслида, нафс худди тажрибали шифокорнинг доимий назорати остидагина тузалиши мумкин бўлган оғир хасталикка ўхшайди.
Айнан шунинг учун ҳам уни поклашга фақат ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки бу ишда етарли тажрибаси мавжуд бўлган муршиди комилнинг бевосита назорати остидагина эришиш мумкин. Инсон танасининг ҳокими бўлган руҳий олам, яъни қалб покланмагунча нафснинг соғайишидан умид йўқ. Фақат ана шу бошқарувчи ҳокимнинг руҳий-маънавий, ахлоқий сифатларини камол топтириш билангина унинг ўзи ҳам, фуқароси (нафс) ҳам яхшиланади.
Нафснинг муолажаси шунинг учун қийинки, у қайта-қайта даволашни талаб этади. Агар унинг жилови қаттиқ тутилмаса, эгасига бўйсунмайдиган қайсар ҳайвон каби панд бериб қўйиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.