Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: нафсни поклашнинг уч усули

1807

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм)

Нафсни уч усул билан итоат эттириш мумкин:

Биринчи усул – нафсни барча хоҳиш ва истакларидан маҳрум этишдир. Қайсар ҳайвонга озуқа кам берилса, ювош тортгани каби нафс ҳам хоҳишларидан жудо этилсагина итоаткорга айланади.

Иккинчи усул – бўйнига ибодат юкини қў­йиш. Шунда худди қайсар ҳайвон емиши оза­йиб, юки ортганида кучини йўқотиб, ювош бўлиб қолганидек, нафс ҳам ўзини мулойим тута бош­лайди.

Учинчи усул – нафсга қарши курашда уни яратган ва моҳиятини ҳаммадан яхши биладиган Буюк ва Қодир Аллоҳдан ёлвориб ёрдам, мадад сўраш.

Шуни билишимиз лозимки, меҳрибон Парвардигоримиз бизга нафс билан кураш йўлини кўрсатди ва нафсни поклаш усулларини тушунтирди. Дейлик, агар бирон бир даҳрий табиб инсоннинг севимли таомлари зарарли эканини ва турли касалликларга олиб келишини тушунтирса, инсон ирода кучини намоён этган ҳолда ўз нафсига қарши боради ва бу таомларни тановул этишни тарк этади. Наҳотки пайғамбарларнинг мўъжизаларга тўла гапларини ва Буюк Аллоҳнинг амрларини банда ўша билим ва идроки чекланган бир даҳрий табибнинг маслаҳатичалик қадрлай олмаса?!

Эҳ, кошки, инсон ўзининг бўлмағур одатларини тарк этиш аламлими ё сўнгсиз жаҳаннам олови даҳшатлими, озгина бўлсада англаганида эди!..


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Неожадидчилик ғояси қандай ривожланяпти?

1046 18:40 18.04.2023

Ҳасадчи – мазлумга айланган золим

1069 05:25 17.04.2023

Рамазон – ўзгариш ва ўзгартириш имконияти

1231 19:40 03.04.2023

Одоб-ахлоққа чорловчи кўрсатувлар вазифасини уддалаяптими?

1045 17:12 29.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: дунё васвасасидан сақланиш

1795 19:05 29.04.2022

Ахлоқус солиҳийн: нафсга қарши кураш

1606 20:10 07.04.2022
« Орқага