Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва мардлик ҳақиқати

347

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

XII БОБ

Гарчи футувват – мард (жавонмард, жў­мард)-лик ва мурувват – одамийлик тушунчалари таш­қи кўринишларидан бир-бирига ўхшамаса-да, маъно жиҳатидан жуда яқин ифодалардир. Яъни улар иккаласи ҳам тўғрисўзлик, мўмин биро­дарларининг баъзи бир озорларига бардошли бўлмоқ, атрофдагиларга нисбатан марҳаматлилик, қўшниларга ёмонлик қилмасликдир.

Абулҳасан Бушанжийдан мардлик ҳақида сўрашганида жавоб бердилар:

“Мардлик – бу ҳаромдан тийилишингдир, модомики, киромун котибун амалларингни битиб турар экан (яъни ҳар доим)”. 

Антокий қуддиса сирруҳу айтадилар: 

“Мардлик – бу ибодатларни адо этмоғинг, ҳаромдан йироқ бўлмоғинг, шаҳвату лаззатларнинг баҳридан ўтмоғингдир”.     

Солиҳлардан бири айтган экан: 

“Мардлик – бу ўзгалар ғамида тинмай ­елибюгуришдир”.

Жунайд қуддиса сирруҳудан мардлик ҳақида сўрашганида у киши айтган эканлар: 

“Бу – камбағалларга нафрат ва бойларга адоват қилмаслигингдир. Тўғрилик эса – мардлик ва озодаликнинг дўстидир!”

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

34 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

211 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

94 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

269 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

860 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

87 12:20 02.07.2022
« Орқага