“Аҳмад амакининг сабоқлари” китобчаси нашр этилди

11:30 08.05.2019 495

Жуда кўпчилик “Фарзандимиз мактаб ёшига етиб қолди, дунёвий билим ва тарбияни-ку, мактабда олар. Аммо ота-боболаримизнинг дини бўлмиш Ислом ҳақидаги илк тушунчаларни, дин ҳақидаги бошланғич маълумотларни қаерда ва ким ўргатади?” деган саволлар пайдо бўлиши табиий. “Ҳилол-нашр” нашриёти куни кеча нашр этган “Аҳмад амакининг сабоқлари” китобчаси ана шу йўлдаги камтарона бир уринишдир. Лотин ва кирилл имлосида нашр этилган бу китобча болаларни ахлоқ-одобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, муаллиф ўз рисоласида ҳалоллик, поклик, ота-онага қандай эҳтиромда бўлиш ва исломий қадриятлар ҳақида ҳам ёшлар дунёқарашига мос маълумотлар беради. Шу жиҳатдан Аҳмад амакининг сабоқлари жажжи болажонларимизга қандай яшаш лозимлигини ўргатади. Билмаган, эшитмаган нарсалари билан таништиради. Яхшилик нималигини тушунтириб, яхшилик қилишга чорлайди. Ёмонлик нималигини билдириб, ёмон ишлардан қайтаради. Бу асардан Азон.уз сайтимизда ҳам парчалар эълон қилган эдик.

Аҳмад амакингиз болалардан шундай илтимос қилади: “Бу сабоқларни эринмай, қунт билан, диққатни бир жойга тўплаб ўқиб чиқинг! Тушунмай қолган жойларингизни катталардан сўраб олинг. Ўқиганларингизнинг маъносини англаб, эслаб қолишга ҳаракат қилинг! Ўзингиз тўла танишиб чиққандан сўнг китобчани ака-укаларингизга, опа-сингилларингизга, дўст ва қариндошларингизга ҳам ўқигани бериб туринг! Шундай қилсангиз, савобга (Аллоҳнинг мукофотига) сазовор бўласиз, хўпми?”

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!