Янгиликлар

Аҳмад Саъд Даманҳурий: Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи файласуф

648

Самарқандда давом этаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференциянинг мартабали меҳмонларидан бири – Туркия ислом илмлари академияси раҳбари Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳмон Усмон Даманҳурий Мотуридий шахсига тааллуқли жуда қимматли фикрларини баҳам кўрди:

– Мен 2007 йилдан буён Мотуридийнинг тафсир китоблари бўйича илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб бора бошладим. Шундан буён фаолиятимни тўлиқ шу мавзуга бағишладим. Ислом тарихини ўрганиш жараёнида мени бир факт жуда ҳайрон қолдирди. Аҳли сунна вал жамоада икки буюк аллома номи алоҳида эътироф этилади. Булар Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий. Имом Ашъарий ҳақида, унинг ҳаёти ва фаолияти хусусида китобларда 100-200 саҳифалик маълумотлар бор. Бунга “Табақоти шофиия” номли асарни мисол келтиришимиз мумкин. 

Мотуридий эса тарих китобларида жуда кам тилга олинган. Биргина Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла асарида бор-йўғи 20 сатр маълумотни учратишимиз мумкин. Ҳанафий мазҳабига оид китобларда ҳам бир неча сатрлар билангина чекланилган. Айнан шунинг учун мен у кишининг ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганиш ҳаракатини бошлаб, бу улуғ аллома тўғрисида кенгроқ маълумот тўплашга киришдим. Изланишларим натижасида 200 бетлик “Саддус-суғур би сийрати аламий Ҳуда Абу Мансур” китобини ёздим. Бу асар Мотуридий шахсига доир айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш, буюк имомнинг буюк хизматларини маълум маънода эътироф этилишига эришишга қаратилган. 

Ушбу конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадлардан бири мусулмон аҳлини Имом Мотуридий ёки бошқа Аҳли сунна ва ал жамоа ақидасига тегишли асл манбалардан яхшироқ хабардор қилиш, айниқса ёшларга бу борадаги асл ҳақиқатни етказиш. Имом Абу Мансур Мотуридий Исломий ақида асосчиси бўлиши билан бирга, йирик фалсафий олим ҳам эди. Ўз даврида Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи фалсафий олим ҳисобланган. Бу факт илмий доиралар, дунё зиёлилар томонидан тан олинган. Кейинчалик Европада бу эътирофни инкор этиш мақсадида 800 йил кейин яшаган Жон Док Мотуридийга қарши қўйилиб, иккинчи файласуф сифатида кўрсатилади. Айни мавзудаги назарий манбаларни чуқур ўрганиб, зарур таҳлиллар олиб борилса, ҳақиқат қарор топади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

935 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1047 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

413 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

909 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

859 16:30 04.04.2020
« Орқага