Янгиликлар

Аҳмадшоҳ Масъуднинг энг содиқ қўриқчиси – Николай Бистров

2221

Николай Бистров 1984 йилда армияга чақирилган. Олти ой ўтгач, у Туркманистондаги ҳарбий ўқув қисмидан сўнг Афғонистонга хизматни давом эттириш учун борди. У ерда унинг вазифаси Баграмдаги ҳарбий аэропортни қўриқлаш эди.


Армиянинг ўз қоидалари, чекловлари бор. Бир марта Николай иккита аскар билан озиқ-овқат дўконига рухсатсиз чиқиб кетди. Тўсатдан "душманлар" пистирмасига дуч келган аскарлар орқага қайта олмадилар. Уларни асирга олишди.

Унинг ўзи буни “Эхо Москвы” радиосига берган интервьюсида шундай ҳикоя қилган: «Баҳор фасли эди. Биз қишлоқнинг ичкарисига кириб кетдик. Ўша ерлик болалардан дўконни сўрадик. Унинг жойлашган жойини билиб олиб, яна икки-уч марта бордик. Кейин пистирмага тушдик...” 

Николайни ўртоқларидан ажратиб қўйишди. У машҳур афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг қўл остига тушиб қолди. У омборхонага жойлаштиришди ва у ерда ҳаётининг кейинги олти ойини ўтказди. Николай аста-секин афғонларнинг ҳаёти ва уларнинг урф-одатлари тўғрисида билиб олди. Олти ой ўтгач, соқчилар ҳатто уни қўриқлашни тўхтатдилар. Аввалига улар уни асирга тушган афғонга алмаштиришни хоҳлашгандир, лекин кейин унга кетиши мумкинлигини айтишди. Бироқ Николай буни рад этди:

“Тушунтириш қийин. Бундай вазиятга тушмаган одам ҳеч қачон  тушунмайди. Мен ўзимизникилар олдига қайтишдан қўрқардим, чунки хоин деб ҳисобланишни хоҳламас эдим, ноҳақ жазо беришларини ўйлар эдим. Ахир, ўша пайтда мен афғонлар қишлоғида эканлигимда Исломни қабул қилган эдим”.

Николай Исломуддин деган янги исм олди, вақт ўтиши билан улар унга нисбатан яхшироқ муносабатда бўлишни бошладилар. Улар ҳатто Аҳмадшоҳ билан учрашишга рухсат ҳам беришди. Аҳмадшоҳ

Масъуд эса нима сабабдандир уни ўзига шахсий қўриқчи қилиб олди. Ҳатто ўз қўли билан ўқ  тўла автомат берди. Афтидан у Исломуддинга энди тўлиқ ишонган. Бир марта Исломуддин янги қўмондонига қилинган суиқасднинг олдини олди. Душманлар Аҳмадшоҳнинг овқатига заҳар солиб беришган, Исломуддиннинг ҳушёрлиги билан унинг олди олинди.

1989 йилда Совет армияси Афғонистондан чиқиб кетди. Қасамёдни бузганларнинг барчасига амнистия ваъда қилинган. Бироқ, Николай ватанига қайтишга шошилмади. Унинг синглиси Мозори Шарифга уй таомлари билан келган эди. Эътиқодига кўра айрим овқатларни ейиш мумкин эмас эди, шунинг учун Николай уйидан келган овқатнинг ҳаммасига ҳам қўл теккизмади.

Вақт ўтиши билан Исломуддин Аҳмадшоҳнинг қариндошига уйланди. Қиз Афғонистон давлат хавфсизлик хизмати ходими эди. Николай оилали бўлгандан кейин Россияга кўчиб ўтишни жиддий ўйларди. Афғонистонга қараганда шароит яхши-да... 1995 йилда рафиқаси билан биргаликда улар Краснодар ўлкасига кўчиб келишди. Унинг бир қизи, Аҳмад ва Акбар исмли икки ўғли бор.

Бир неча йил ўтгач, у яна яшаган ва кўп хотиралари қолган жойларига ташриф буюришга қарор қилди:
Ўн йил ўтиб, Масъуднинг собиқ қўриқчиси Николай – Исломуддин “Новая газета” мухбири билан қидирув экспедицияси таркибида "дарёнинг нариги томонига" борган. 

Николай Бистровнинг айтишича, у ҳеч қачон ўртоқларига қарши қурол кўтармаган. Ҳамма вақт у Аҳмадшоҳ билан бирга бўлган, аммо  тўқнашувларда қатнашмаган. Баъзилар унга ишонмай, уни қоралайдилар.  Бошқалари, аксинча, унинг қийин шароитда қолганини тушунишади ва бу вазиятда бошқа илож йўқ эди, дейишади. Бунга фақат шунга ўхшаш вазиятда бўлган одамгина жавоб бера олади.

Ҳозир Исломуддин Краснодарда ўйинчоқлар билан савдо қилувчи афғонистонликлар билан бирга ишлайди. Пушту ва дари тилларини яхши билган собиқ аскар Афғонистон Шимолий альянси қўмондонларини яхши таниса-да, улар орқали каттароқ пул топишнинг иложи бўлса-да, болалар ўйинчоқлари билан савдо қилишни хуш кўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

LIVE: «Савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

51 14:55 26.09.2020

Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди

249 13:43 26.09.2020

Қатар ҳам Араб давлатлари лигасига раислик қилишни истамади

302 13:11 26.09.2020

"Онлайн савол-жавоб" лойиҳаси меҳмони Одинахон Муҳаммад Содиқ 

665 12:16 26.09.2020

Шуҳрат аканинг ибрати

979 11:35 26.09.2020

Исломий маданият ва араб тилини тўғри ўқиш учун қўлланма (иккинчи қисм)

310 10:30 26.09.2020
« Орқага