Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Аҳоли иссиқлик энергияси бўйича 2 триллион сўм қарзи бор» – вазирлик ахбороти

407

Бугун АОКАда «Иссиқлик тизими ва уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш» масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутасадди ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов Республика бўйича етказиб берилган иссиқлик энергияси учун аҳолининг дебитор қарздорлиги 2 триллион 100 млн сўмга тенглиги, иссиқлик таъминоти корхоналарининг газ, электр ва совуқ сувдан қарзи — икки ярим триллион сўмни ташкил этганлигини айтиб ўтди.

«Бугунги кунда республика миқёсида 38 382 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, улардан 15 120 таси (39,4%) марказлашган, 5 588 таси (14,6%) индивидуал (икки контурли қозонлар, контрамарка, голланд печлари орқали) иссиқлик таъминотига эга. Қолган 46%, яъни 17 674 та кўп қаватли уй бошқа турдаги лойиҳасиз (кондиционер, электр иситгичлар ва қўлбола иситиш мосламаларидан) фойдаланиб келмоқда. Мазкур уйларнинг аксарияти 2 ва 3 қаватдан иборат. Республика бўйича Бухоро (68%), Навоий (85%),Тошкент (66%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида(100%) марказлашган иссиқлик таъминоти тизими мавжуд» – деди Қурбон Турсунов. 

Шунингдек Azon.uz мухбирининг Тошкент шаҳридаги кўплаб уй-жой мулкдорлари ширкати яхши иш юритмаслиги, бу ширкатларни қайси ташкилот назорат қилиши борасида берган саволига Қурбон Турсунов шундай жавоб берди. «Албатта бу ҳақиқат. Биз қанча ҳаракат қилмайлик ширкатлар нодавлат ва нотижорат ташкилотлардир, уларнинг ишларини биздан кўра ҳар бир ширкат атрофида истиқомат қилувчи юртдошларимиз назорат қилишга ҳақлироқдир. Чунки ширкатларни тугатиш ёки сақлаб қолиш фуқароларнинг ўзларига боғлиқ. Агарда ширкатлар устидан сиз бизнинг вазирлигимизга шикоят қилсангиз, биз албатта бу муаммоларни ўрганиб чиқамиз. Сиз ўз ширкатингизга маълум миқдорда пул тўлаяпсизми, демак ундан белгиланган тартибда ширкат бажариши керак бўлган ишларни талаб қилишингиз мумкин» – дея таъкидлади Қурбон Турсунов.

Нурбек Ғофуров,

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

213 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

85 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

212 11:30 06.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

1336 10:03 06.12.2021

Исломофобия: Кипрдаги масжидга ҳужум уюштирилди

291 09:35 06.12.2021

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

164 09:10 06.12.2021
« Орқага