Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Air Canada ходими муслима қизни рўмолини ечишга мажбурлади

2391

Канаданинг Air Canada авиакомпанияси ходими хавфсизликни рўкач қилган ҳолда 12 ёшли муслима қизни рўмолини ечишга мажбурлади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса 1 август куни Фотима Абдулраҳмон ҳам аъзоси бўлган сквош бўйича АҚШ терма жамоаси Торонта – Сан-Франциско рейсига рўйхатдан ўтаётган пайтда юз берган.

«Киришдаги киши мендан рўмолимни ечишни сўради, ваҳоланки, хавфсизлик хизмати ходимлари мени текширган ва уларга паспортимни кўрсатган эдим», – деди Фотима журналистлар билан суҳбатда.

Авиамкомпания ходими талаб қилавергач, муслима қиз рўмолини ечиши учун ёпиқ хонага олиб борилиши сўраган, бунга жавобан эса бир бурчакка қистирилиб, рўмолини зудлик билан ечишга мажбурланган. 

Фотиманинг опаси Сабрин бу ҳақда ижтимоий тармоқда ёзгач, ҳодиса қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Air Canada авиакомпанияси ҳодиса бўйича баёнот тарқатиб, узр сўради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада парламенти Хитойни геноцидда айблади

509 15:35 22.10.2020

Канада: таҳдидлар туфайли масжидни ёпишга тўғри келди

782 21:00 13.10.2020

Канада: рўмолни ечишни талаб қилган судя узр сўради

837 08:50 10.09.2020

Исломофобия: Торонтодаги масжидга яна ҳужум уюштирилди

517 18:00 19.08.2020

АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитини ўз уйида нишонлайди

517 16:27 31.07.2020

Канадалик сиёсатчи яҳудийларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди

1819 11:00 16.07.2020
« Орқага