Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Аждодларимизни ҳақорат қилган шахс узр билан қутиладими?

5627

Ижтимоий тармоқларда Ҳикматулло Қодиров исмли кимсанинг “чор Россияси босиб олгунча хонлик ва амирликларнинг ҳаммаси баччабоз бўлган, наманганликларга ўхшаб” деган гаплари катта норозиликларга сабаб бўлди. Юртимизнинг турли жойларида истиқомат қилувчи ватандошларимиз аждодларимизга, хусусан юртимизнинг буюк уламолари, авлиё ва шоирлари етишиб чиққан Наманган шаҳрига қилинган бундай туҳматни ғазаб билан қарши олдилар. 

Одамлар ижтимоий тармоқларда бу шахсга нисбатан қаттиқ, кези келганда ҳақоратли сўзларни ишлатиб, ҳукумат идораларидан уни жавобгарликка тортишга чақиришди.

Бир қанча ватандошларимиз уни судга берганликларини ёзиб чиқишди. 

Бугун ота-боболаримизни ҳақорат қилган шахс узр сўраб чиқибди. Унинг айтишича, кимдир унинг профилига кириб бу номаъқул сўзларни ёзган эмиш... (!)

Ҳуқуқшунос Абдувоҳид Ёқубов: “Қонунда узр сўраса жавобгарликдан озод қилинади, деб ёзилмаган. Айбни ва жазони сал енгиллатиши мумкин, холос. Ўшанда ҳам чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноят очишга ёрдам берса ва келтирган маънавий зарарини қопласа. Ҳар бир ҳақоратланган фуқаро бу шахсдан маънавий зарар ундириши мумкин”, деб ёзади.

Бироқ юқорида ёзганимиздек, бир неча фаол фуқаролар Ҳикматулло Қодировни судга берганини эълон қилди. 

Кўрамиз. Кутамиз. Яна узр билан сувдан қуруқ чиқиб кетиладими ёки айбдор жазосини оладими?

Ёқуб Умар,

Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

170 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

163 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

221 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

280 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

472 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

531 09:55 01.10.2022
« Орқага