Ажнабий сайёҳлар Туркияда миллиардлаб доллар сарфламоқда

18:30 03.08.2018 1064

Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида Туркияга четдан келган сайёҳлар ресторанларда 2,5 миллиард доллар сарфлашган.

Биринчи ярим йилликда Туркия сайёҳликдан 11,5 миллиард доллар даромад кўрган. Бунинг 9,5 миллиард доллари четдан келган сайёҳлар (16 миллион киши) ҳиссасига тўғри келса, қолган 2 миллиарди ички туризмдан келган фойда ҳисобланади.

Сайёҳлар халқаро рейсларга бир миллиард 735 миллион доллар сарфлаган бўлса, турар жой учун икки миллиард 413 миллион доллар сарфлаган. Туристлар соғлиқни сақлаш соҳасига 440 миллион доллар, ички рейсларга 757 миллион доллар, спорт, таълим ва маданий ишларга 135 миллион доллар сарфлаган.

Ўтган йили Туркия мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллаган. 2017 йилда Туркияга 39,9 миллион киши ташриф буюрган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!