Янгиликлар

Ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома учун 1,2 млн сўм олган ФХДЁ мудирига жиноий иш қўзғатилди

340

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов телеграм саҳифасида билдирилишича, Ургут тумани ФХДЁ бўлими мудири жиноят устида қўлга олинган.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туман ФХДЁ бўлими мудири М.У. фуқаролар А.Р. ва М.Ф.нинг никоҳини бекор қилиб, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 1,2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ФҲДЁ архив ҳужжатларини қўлда излашдан воз кечилади

325 12:50 14.11.2018
« Орқага