Таҳлил

Актёрдан наҳорги «тарсаки»

5948

Насиҳат қилгиларимиз келиб-кетади. Олдиларидан худди бошимизда тақво чироғи ёниб турганидек ўтамиз. Амалимизга суянишдан бўлса керак, Аллоҳ бизни ислоҳ қилсин.

Актёр қўшниларимиз. Уларнинг ичида машҳурлари ҳам бор. Кўп ҳам мулоқот қилмаймиз, узоғи салом-алик. Тирикчилик, уларда ҳам, бизда ҳам, бир-биримизни танимаганимиз учун бир-биримизни маломат қилмаймиз.

Одатий кунлардан бири. Кечга яқин уйга келдим. Дастурхонда тўй оши, ҳайрон бўласан киши, чунки уйда тўй ошини тайёрлолмайсан, тўйдан тўй ошини олиб келолмайсан. Сенинг рухсатингсиз аёлинг “миллий таомлар”дан ош буюртма қилмайди. Унда қаердан? Бирор қариндошимиз келиб-кетдимикан? Яқин орада тўй ҳақида гап бўлмаганди, бўлганда ҳам тўйхонадан орттириб сенга илиниши ҳозирги кунда қийин масала. Ёшликни эслаб ўтдим, ошлар маҳалла, ҳовлиларда бўларди. Ўзинг тўйганингдан кейин уйга битта лаган ош олиб чиқмасанг бўлмасди, яна устида нони билан. Тадбир эгалари буни билишарди, фақат сўрайдиган нарсалари –“барака топгурлар, лаганни қайтариб опчиқларинг”, ўзиники бўлса уни ҳам сўрамасди, маҳаллага топшириш керак, элни ҳақи.

Дастурхонда тўй оши. Юқоридиларни ўйлаб, ўйимга етолмасдан сўраб қўя қолдим. “Ош қаердан?”. Жавоб: “Қўшнимиз, фалончи артист ўғлини суннат қилдирибди, шунга ҳар бир хонадонга ош тарқатиб чиқди”.

Машааллоҳ! Юрибсан-да, амалли мусулмонман деб. Фарзанд кўрсанг катта ресторанларда элга (эркакларга!) ош бериб, катта ошларга бориб, аввал нолиб, ош келганидан кейин қорин тўйиб, новвот чойни ичиб, уйдагиларга “фалончи ош берди” деб, уларни “куйдириб”. Лекин уйдагилар бунга кўникиб қолган, яъни тўй ошиларга энди ўзлари берганда етишишади…

Актёр қўшнимиз чиқарган ош дилларни хурсанд қилди, бир лаган ошга барака кириб ҳамма тўйди. Ҳамма билди, актёримизнинг ўғил фарзанди борлигини, унинг катта бўлаётганини.

Бу масаланинг бир томони эди. Инсонни фикр қилишга ундаган жиҳати, қўшнимиз ўзини шу уй аҳлининг бир қисми эканлигини биздан, ўзини “амалли” мусулмонлардан санайдиганлардан кўра яхшироқ англаши. Тўйлар қиламиз, катта ошлар берамиз, “қорни тўқ”ларни меҳмон қиламиз, лекин ёнимиздаги тобуткашларимизни, вақти келса, унутиб қўямиз. Айрим кўп қаватли уйларда бундайроқ қўшнисини тадбирларига айтишмайди ҳам, ҳатто. Аммо қайғули кунларида энг биринчи шу қўшнилари ёнларида туради.

Биз амалимизга ишониб, ўзимизни катта олиб юрганимизда, кимлардир, бизнинг наздимиздаги “осий”лар Аллоҳнинг фазли билан ўзига жаннатни нақд қилиб қўяди.

Хуллас, актёрдан наҳорги “тарсаки” ўзига бино қўйган қўшнисини ерга туширди.

Ғайратхўжа Сайдалиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Юнусободда тўй қилган шахс устидан жиноят иши очилди

1259 23:30 30.03.2020

Аллоҳнинг ишига аралашмайлик!

7116 07:40 10.02.2020

Мард куёвлар кўпаймоқда

2859 07:20 01.02.2020

“Тўй ўлсин!”

1856 16:40 22.01.2020

Сенатнинг қарори “артист”ларга “копейка”ми?..

3740 19:00 09.01.2020

Доғистонда ҳам тўй-ҳашам муаммоси: “Дабдабавозликнинг нима кераги бор?”

787 10:40 08.01.2020
« Орқага