Терроризм — бу айрим Ғарб давлатлари томонидан яратилган сиёсий ҳодиса. Бу ҳақда Ал-Азҳар олий имоми Аҳмад ат-Тоййиб маълум қилди.
Уламо бу ҳақда Буюк Британия мудофаа тадқиқотлари қироллик коллежидаги чиқишида айтган. Унинг сўзларига кўра, терроризм Ислом, яҳудийлик ва насронийлик динларига сиёсий мақсадларда "бириктирилган". Ат-Тоййиб Ал-Азҳар ўқув дастурларида терроризм ва радикализмга қарши кураш тўғрисида фан мавжуд.
Мисрдаги "Ал-Азҳар" университети Ислом оламидаги энг машҳур ва қадимий ўқув муассасаларидан бири саналади.
"Ўн йиллар давомида Ал-Азҳар ўз талабаларига фикрлар хилма-хиллигини ҳурмат қилишга ўргатди", — деган Аҳмад ат-Тоййиб. Бунга мисол қилиб у Миср копт православ черкови билан 2011 йилда ташкил қилинган Миср оила уйини кўрсатган.