Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1746

Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетининг «Ал-Азҳар овози» газетаси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари О.Муҳаммадиевнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асари бўйича яна бир муҳим тадқиқот» номли мақоласини эълон қилди.

Имом Мотуридий қаламига мансуб «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилиниши Мисрдаги йирик матбуот нашрларидан бирининг эътиборини тортган.

Маълумот учун: «Ал-Азҳар овози» газетаси ислом оламининг нуфузли нашрларидан бири бўлиб, унга Миср Араб Республикаси бош имоми, «Ал-Азҳар» диний мажмуаси раҳбари, доктор Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳомийлик килади.

Мисрнинг собиқ бош имоми, марҳум Муҳаммад Саййид Тантовий томонидан асос солинган газета 1999 йилнинг октябрь ойидан буён нашр этиб келинмокда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

255 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

562 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

891 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1017 18:30 24.01.2022
« Орқага